15:00 / 03.08.2024
30

ASUS атиргул ифорига эга дунёдаги биринчи ноутбукни тақдим этди (фото)

ASUS атиргул ифорига эга дунёдаги биринчи ноутбукни тақдим этди (фото)
Фото: Europa plus
ASUS компанияси Аnna Sui парфюмерия бренди билан ҳамкорликда хушбўй ҳид таратадиган ноодатий қурилма — Adolbook 14 Air номли янги ноутбукни ишлаб чиқди.

Ноутбук қопқоғининг марказий қисмига махсус дозатор ўрнатилган бўлиб, у гаджетга магнит ёрдамида ёпиштирилади, бу эса картриджларни алмаштиришда қийинчилик туғдирмайди.

Фото: Europa plus

Фото: Europa plus
Оч сиёҳранг тусда ишланган Adolbook 14 Air харид қилсангиз, қўшимча сифатида резаворлар, цитруслар ва атиргулларнинг хушбўй ҳидини таратувчи парфюмдан иборат дозатор, замонавий сичқонча, ноутбукни сақлаш учун сумка ва стикерлар берилади. Бундан ташқари, бир флакон Wishing Elf Parfume атири ҳам совға қилинади.

Фото: Europa plus

Фото: Europa plus
Adolbook 14 Air техник нуқтаи назардан ҳам яхши параметрларга эга. Ноутбук 2880х1800 пикселли ва 14 дюймли OLED панелга эга. Унинг аккумулятор қуввати 14 соат давомида тўхтовсиз видео томоша қилиш учун етарлидир. Ноутбук оператив хотираси 32 ГБ, доимий хотираси эса 1 терабайтни ташкил этади. Adolbook 14 Air’нинг нархи 6999 юан (тахминан 975 доллар).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » ASUS атиргул ифорига эга дунёдаги биринчи ноутбукни тақдим этди (фото)