Фото: Financial Times
Манчестердаги Миллий графен институтида бундан 20 йил аввал олинган илк графендан тайёрланган мия импланти август ойи охирида клиник синовлардан ўтказилади, деб хабар беради Financial Times.
Олимлар мазкур янгилик инсон миясини ҳозирги қурилмалардан кўра анча илғор бўлган ташқи компьютерлар билан боғлаш имконини беришига умид қилмоқда. Бу Паркинсон касаллиги, инсульт ва бошқа неврологик касалликларни даволашни яхшилайди. Имплант ҳаракати чекланган беморларнинг фикрларини нутққа айлантиришга ёки ҳаракатларни бажариш учун буйруқларни узатишга ёрдам беради.
«Инсонларда ўтказилган илк тадқиқотнинг асосий мақсади 8-10 нафар бемор миясига бириктирилган графен электродларининг хавфсизлигини намойиш этишдир», — дейди тадқиқот бош илмий раҳбари, профессор Костас Костарелос.
64 та графен электродли имплант глиобластома ўсимтасини олиб ташлаш учун ўтказиладиган биринчи нейрожарроҳлик амалиёти давомида ўрнатилади. Қурилма нейрон фаоллигини рағбатлантиради ва уларнинг ҳисоботини юритади.
Тадқиқотнинг кейинги босқичида Паркинсон касаллигини даволаш учун иккита элементдан иборат имплант синовдан ўтказилади: бири миянинг юқори қатламига «целлофан бўлаги каби» ўрнатилади, шунда у электр фаоллигини ўқийди, иккинчиси эса кассалик туфайли бузилган ҳаракат ва бошқа функцияларни бошқарадиган ҳудудларни яхшироқ рағбатлантириш учун мияга жойлаштирилади.
Графен гексагонал тузилишга эга углерод атомларидан ташкил топган бир атом қалинлигидаги икки ўлчамли материалдир. У углерод бирикмалар орасида энг мустаҳкам, энг енгил ва электр ўтказувчан ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди