00:00 / 07.08.2024
63

Туркия Instagram’ни блокдан чиқариш шартини айтди

Туркия Instagram’ни блокдан чиқариш шартини айтди
Фото: Google Images
Туркия ҳукумати агар Мета компанияси узр сўраса, Instagram’ни блокдан чиқаришга тайёр. Бу ҳақда Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Ўралўғли Анқарада маълум қилди.

У Instagram Исмоил Ҳаниянинг ўлими тўғрисидаги баъзи постларни огоҳлантиришсиз ўчириб ташлаганини айтиб ўтди.

Вазирнинг қўшимча қилишича, муҳокамалар давом этмоқда ва жараён назорат остида.

Маълумот учун, 2 август куни Туркия Instagram’га киришни ёпган эди. Бунга платформа ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания ҳақидаги постларни блоклагани сабаб қилиб кўрсатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Туркия Instagram’ни блокдан чиқариш шартини айтди