18:00 / 09.03.2015
6 330

Japan Display компанияси In-cell Touch технологияси бўйича илк WQHD-экранларни ишлаб чиқаришни бошлади

Japan Display компанияси In-cell Touch технологияси бўйича илк WQHD-экранларни ишлаб чиқаришни бошлади

Japan Display компанияси In-cell Touch технологиясидан фойдаланувчи WQHD-дисплейларни оммавий равишда ишлаб чиқариш технологиясини биринчи бўлиб ўзлаштирганини маълум қилди.

In-cell Touch тизими сенсорли датчикларни бевосита экран сирти остида жойлаштиришни назарда тутади, бу алоҳида панелни ўрнатиш заруриятидан халос этиб, дисплей модулининг қалинлигини камайтиради.

Japan Display компаниясининг ушбу янги экранларида компания томонидан ишлаб чиқарилган Pixel Eyes деб номланувчи In-cell Touch технологиясидан фойдаланилади. Экранга бармоқ теккизилгани TFT-қатлам ва ранг фильтрлари орасидаги электродлар ҳажмининг ўзгариши бўйича аниқланади. Pixel Eyes экранларига бармоқ ёки перо ёрдамида таъсир қилиш мумкин бўлади.

Japan Display панелларининг ўлчами диагонал бўйича 5 дюймни ташкил қилади, кўрсатиш қобилияти 2560×1440 нуқтани (пикселлар зичлиги 500 ppi қийматдан кўпроқни) ташкил қилади). Ёруғлик 500 кд/м2 ни, типавий контрастлик 1500:1 ни ташкил қилади. Кўриш бурчаги 160 градусдан кўпроқни ташкил қилади ва бу NTSC ранг юзасининг 85 фоизини қамраб олиш ҳисобига таъминланади.

Дисплейлар high-end-синфдаги, яъни энг олий синфдаги смартфонларда ўз татбиғини топиши мумкин. Бундай қурилмалар жорий йилда сотувда пайдо бўлиши кутилмоқда.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Japan Display компанияси In-cell Touch технологияси бўйича илк WQHD-экранларни ишлаб чиқаришни бошлади