Фото: Getty Images
Американинг Apple компанияси iPhone 16 серияли смартфонларини оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу ҳақда Кореянинг ET News нашри хабар берди. iPhone 16 смартфонларининг расмий тақдимоти сентябр ойида ўтказилади.
Манбаларнинг хабар беришича, Apple компаниясининг жанубий кореялик ҳамкорлари – Samsung Display ва LG Display – OLED панеллари ишлаб чиқаришни кенгайтирган. Нашрнинг таъкидлашича, бу Apple янги iPhone экранларини йиғиш учун кўп миқдорда олд панелларга муҳтож бўлаётганини англатиши мумкин.
Apple 90 миллион янги телефон чиқариши кутилмоқда. Шу билан бирга, Samsung Display ва LG Display корпорацияни 120 миллион панел билан таъминлайди. Буюртманинг катта қисми – 80 миллион OLED панел – Samsung Display томонидан етказилади. Таъминотнинг бир қисми учун BOE ҳам масъул ҳисобланади, унинг панеллари ҳозир ишлаб чиқариш бошланишидан олдин Apple томонидан синовдан ўтказилмоқда.
ET News нашри хулосасига кўра, оммавий ишлаб чиқаришнинг бошланиши Америка IT гиганти янги гаджетларни ўз вақтида эълон қилиш ниятида эканини билдиради. Apple сентябр ойида iPhone 16 смартфонларини тақдим этишни режалаштирмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”