15:22 / 20.09.2016
6 288

Google сайёҳлар учун махсус иловани ишга туширди

Google сайёҳлар учун махсус иловани ишга туширди

Google компанияси саёҳатларни режалаштириш учун махсус Google Trips хизматини ҳавола этмоқда, деб хабар қилган TechCrunch.

Android ва iOs дастурли смартфонларда ишлайдиган хизмат Google Maps маълумотлари ва Gmail почтасига келган мактублардан фойдаланган ҳолда сайёҳлик йўналишларини тузиш имконини беради. Фойдаланувчи ўзининг аввалги ва бўлғуси сафарлари рўйхатини кўриши, улар ҳақида батафсил ахборотга эга бўлиши мумкин.

Масалан, сайёҳнинг электрон почтасида меҳмонхоналар ва авиачипталарни бронлагани тўғрисида мактублар бўлса, Google Trips буларнинг барчасини бир жойга тўплайди. Шунингдек, фойдаланувчи ҳар бир йўналиш бўйича энг диққатга сазовор жойлар, кафе ва меҳмонхоналар хусусида била олади.

Қайд этилишича, ҳозирча, тавсиялар бўлимида дунёнинг 200 та энг оммабоп шаҳрига оид таклифлар мавжуд. Улар сайёҳлардан олинган маълумотлар асосида ишлаб чиқилади.

Эътиборли жиҳати, сафар ҳақидаги маълумотлардан интернетга уланмасдан фойдаланса бўлади.

Манба: Kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google сайёҳлар учун махсус иловани ишга туширди