Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарига кўра, Малайзиянинг Меraque Group Snd Bhd компанияси директори И.Ли билан учрашув ўтказилди. Учрашувда икки мамлакат ўртасида қишлоқ хўжалиги бўйича ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ҳамкорликнинг ҳар икки томон учун ҳам бирдек манфаатли йўналишлари амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклифлар ўртага ташланди.
Томонлар ўртасида Малайзия компаниясининг боғларга ишлов берувчи, далаларга ўғит сепувчи “ақлли” минитехникалари ҳамда айнан қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун мўлжалланган махсус дронларини Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига жорий этиш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Учрашув сўнгида компания томонидан кичик ҳажмдаги ақлли қишлоқ хўжалиги техникаларини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш тизимини Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш илмий-тадқиқот институти ҳудудида йўлга қўйиш бўйича лойиҳани амалга ошириш масалаларини кўриб чиқишга келишиб олинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди