Фото: Sceye
Американинг Sceye компанияси катта ҳудудларда алоқа ва интернет хизматларини кўрсатишга мўлжалланган HAPS дирижаблини синовдан ўтказди.
HAPS - гелий билан тўлдирилган 65 метрли экипажсиз ҳаво кемаси. У вертикал равишда ҳавога кўтарилади ва маълум бир баландликда ва координаталарда ҳаракатлана олади. У корпуси бўйлаб жойлаштирилган қуёш панелларидан қувват олади.
Синов парвози 15 август куни амалга оширилди. Дирижабл кундузи ёруғлик вақтида батареяларини қувватлантириш қобилиятини намойиш этди. У тўпланган энергияни 18,5 минг метр баландликда тун бўйи ҳавода қолиш учун ишлатди.
Sceye умид қиладики, кема бир неча ой давомида узлуксиз парвоз қила олади ва Ернинг цивилизациядан энг узоқда жойлашган қисмлари аҳолисига кенг полосали Интернетдан фойдаланиш имкониятини беради. Компания, шунингдек, стратосфера ҳаво кемасидан иқлим ва атроф-муҳитдаги ўзгаришлар, ўрмон ёнғинлари ва бошқа табиий офатларни кузатиш учун фойдаланиш ниятида.
Қурилма аллақачон 20 та синов парвозини амалга оширган ва Sceye жорий йил охирида яна иккита парвозни амалга оширишни режалаштирмоқда. Агар ҳамма нарса режа бўйича кетса, бундай дирижабллар келгуси йилда тижорий фойдаланишга топширилади.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди