Фото: Bloomberg
Apple жорий йилги ўз маҳсулотлари намойишига бағишланган тадбирни 10 сентябрда ўтказишни режалаштирмоқда. Унинг доирасида янги iPhone моделлари серияси, соатлар ва AirPods тақдим этилади, деб хабар беради Bloomberg.
Аниқ сана ҳозирча эълон қилинмаган бўлса-да, компания айнан 10 сентябр куни тақдимот ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Шундан сўнг телефонлар 20 сентябрдан бошлаб сотувга чиқади — бу Apple’нинг охирги йиллардаги сиёсатига мос келади.
Таҳлилчилар iPhone 16 серияси кескин ўзгаришларга эга бўлиши ва iPhone’лар учун дастурий таъминот янгиланишини кутмоқда. У сунъий интеллект функциясини ўз ичига олади.
Янги савдолар Apple даромадининг ортиши ва сунъий интеллект ёрдамида фойдаланувчиларни жалб этиши фонида юз бермоқда. Бироқ учинчи чоракда компаниянинг Хитойдаги савдолари кутилганидек бўлмади. Visible Alpha маълумотларига кўра, Apple’нинг учинчи чоракда Хитойдаги савдолари 6,5 фоизга тушиб кетган.
Apple компанияси июн ойида ўтказилган ҳар йиллик анжуманида сунъий интеллект соҳасидаги узоқ кутилган стратегиясини тақдим этганди. Apple Intelligence номини олган янги технология бир қатор дастурларни, жумладан, Siri’ни, ChatGPT чат-ботини ўзида ўзида бирлаштиради.
Август бошларида Apple iPhone 16 серияли смартфонларини оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйгани тўғрисида хабар берилганди. Apple 90 миллион янги телефон чиқариши кутилмоқда. Шу билан бирга Samsung Display ва LG Display корпорацияни 120 миллион панел билан таъминлайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Боррел: АҚШ Россияга 300 километргача ичкарига зарба беришга рухсат берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”