21:00 / 07.09.2024
74

Ўзбекистонда қанча абонент интернет тармоғига уланган?

Ўзбекистонда қанча абонент интернет тармоғига уланган?
Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сони қанчалиги маълум қилинди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига, интернет тармоғига уланган абонентлар сони 30,1 миллионтани ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,5 фоизга ошган. Ҳудудлар орасида интернет тармоғига уланганлар сони:

Энг кўп абонентлар сони Тошкент шаҳрида — 6,3 млн;
Энг кам абонентлар сони Сирдарё вилоятида — 0,7 млн.

2024 йилнинг январь—июнь ойларида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) хизматларининг мамлакат иқтисодиётидаги улуши 2,4 фоизни ташкил этган. Тармоқда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажмининг 47,7 фоизи алоқа хизматлари, 35,2 фоизи компьютер дастурлаштириш, маслаҳат бериш ва бошқа ёрдамчи хизматлар, 9 фоизи маълумотларни жойлаштириш ва ишлов бериш бўйича хизматлар, веб-порталлар, 4,9 фоизи дастурий таъминотни чиқариш, қолган 3,2 фоизи компьютерлар ва алоқа ускуналарини таъмирлаш хизматлари ҳиссасига тўғри келган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ўзбекистонда қанча абонент интернет тармоғига уланган?