
Beeline мижозларига янги интернет-хизмат – онлайн-тўловлар учун Beepul янги мобил иловасини тақдим этмоқда. Янги мобил илова абонентларга cалл-марказига қўнғироқ қилмасдан, ва компания офисларига ташриф буюрмасдан, исталган жойдан мобил баланси ҳисобини, шунингдек бошқа алоқа компаниялари баланси ҳисобини тўлдириш, интернет-провайдер хизматлари, кабел ТВ, шахар телефонияси учун тўловларни амалга ошириш, шунингдек автотўлов тизимини созлаш имконини беради.
Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: “Beeline‘нинг digital-трансформацияси компания фаолиятининг барча жиҳатларини, биринчи навбатда эса — хизмат кўрсатишни қамраб олмоқда. Янги мобил илова абонентларнинг оператор билан муносабатини принципиал янги сифатли даражага кўтарган ва қулайлик билан таъминлаган ҳолда ноёб мижозлик тажрибасини яратади”.
Мобил илованинг асосий функционал имкониятлари:
- ҳам абонент буйруғи, ҳам автоматик тарзда абонентнинг банк картасидаги маблағ орқали телефон балансини тўдириш;
- комиссиясиз ҳисоб тўлдириш;
- ҳисобни қўшимча ҳаражатларсиз роуминга ҳам тўлдириш;
- бир нечта пластик карталарни рўйҳатдан ўтказиш;
- маблағни акцептсиз ечиб олишни активация қилиш;
- тўлов натижалари ҳақида SMS олиш.
Илованинг қулай интерфейси тўлов учун хизматларни тез танлашда ёрдам беради. Бундан ташқари мобил баланси Beepul тизими орқали $2 ва ундан ортиқ маблағга тўлдирилганда абонентлар тармоқ ичида 50 дақиқа ва 50 SMS, шунингдек 50 Мб бонусга эга бўладилар.
Beeline‘нинг келгуси режаларида — iOS учун мобил иловани жорий этиб, Beepul тўлов тизими ривожланишини янада кенгайтириш.
Андроид учун Beepul иловасини қуйидаги ҳавола бўйича юклаб олиш мумкин: https://onelink.to/7qcgcp «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар