Иллюстратив фото: Paramount Domestic Теlevision
Америкалик миллиардер Илон Маскнинг Neuralink компанияси ҳатто туғма ожиз одамларга ҳам кўриш имконини берадиган Blindsight экспериментал кўриш имплантини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Маълум қилинишича, келажакда қурилма инсон кўзи учун одатий бўлган оптик спектрдан ташқари бошқа спектрларни ҳам аниқлай оладиган бўлади. Фантастик асарлардаги ўта кучли кўриш қобилияти ҳақиқатга айланиши кутилмоқда.
Neuralink компаниясининг Blindsight қурилмаси ҳатто иккала кўзи ва оптик нервини йўқотган одамларга ҳам кўриш имкониятини беради. Агар бош миянинг кўриш пўстлоғи шикастланмаган бўлса, у ҳатто туғма ожиз бўлганларнинг ҳам кўриш қобилиятини тиклайди, дейди Маск.
Blindсигҳт импланти АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) томонидан илғор ишланма сифатида маъқулланган. Бу қурилмани одамларда синовдан ўтказишга йўл очади. Компания аллақачон потенциал мижозлардан аризаларни қабул қилмоқда.
Маск имплантнинг тасвир сифати дастлаб “Atari ўйин платформалари графикаси” каби паст бўлишини, аммо келажакда қурилма инфрақизил ва ултрабинафша спектрда кўриш имконини бериши, радар тўлқин узунлигини ҳам аниқлай олишини айтди.
Миллиардер Neuralink ишланмасини “Юлдузли йўл” телесериали қаҳрамони, туғма ожиз Жорди Ла Форж тақиб юрган келажакдаги қурилма билан таққослади:
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Трамп собиқ конгрессмен Даффини транспорт вазири лавозимига таклиф қилди
Британия Россияга қарши урушга тайёрлигини эълон қилди