Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Hamster Kombat ўйини ва унинг HMSТР крипто-активи бўйича ахборот хабари эълон қилди.
Интернетдаги очиқ манбалардан (расмий веб-сайт, White Paper декларацияси, ижтимоий тармоқлардаги лойиҳа профиллари, Telegram ва бошқа ресурслар) олинган маълумотларга асосланиб, The Hamster Foundation — лойиҳа ташкилотчилари TON экотизими (тарқатилган маълумотлар реестри) доирасида Hamster Kombat ўйинининг web3 ўйинчилари учун Airdrop жараёнини амалга ошириш учун HMSТР токенининг чиқарилишини эълон қилди.
Шу билан бирга, coinmarketcap.com ахборот ресурси маълумотларига кўра, ушбу токенга “Ягона крипто-актив идентификатори” (UCID) — № 32195 берилган ҳамда мазкур токен листингини амалга оширишни режалаштирган электрон платформалар ҳақида ҳам маълумот тақдим этилган. Агентлик ахборотида келтирилишича, ушбу токеннинг халқаро крипто-платформаларда рўйхатга олинишининг аниқ санаси бўйича саволлар лойиҳа ташкилотчиларига юборилиши керак.
Қабул қилинган HMSТР токенларини Ўзбекистонда фақат крипто-активлар айланмаси соҳасидаги миллий хизмат кўрсатувчи провайдерлар орқали, агар улар крипто-биржа котировка рўйхатига ёки крипто-дўконнинг савдо саватига киритилган бўлса, харид қилиш ёки сотиш мумкин бўлади.
Агентлик ушбу турдаги токенлар жуда ўзгарувчан бўлиб, аксарият ҳолларда фойдали функсионаллиги йўқлиги сабабли рўйхатга киритилгандан сўнг қисқа вақт ичида қадрсизланишини эслатиб ўтди.
Шунингдек, фуқаролардан хушёр бўлишларини, лойиҳа бўйича норасмий маълумотлар манбалари орқали олинган маълумотларга ишонмасликларини, шунингдек, ушбу токенларни харид қилиш/сотиш бўйича ўз хизматларини таклиф қилаётган шахсларга ишонмасликларини ҳамда турли фирибгарлик схемалари қурбони бўлмасликларини сўради.
Ўзбекистон ҳудудида крипто-активнинг тури ёки номидан қатъи назар, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қонунчилик даражасида маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Трамп собиқ конгрессмен Даффини транспорт вазири лавозимига таклиф қилди
Британия Россияга қарши урушга тайёрлигини эълон қилди