Фото: Reuters
Meta корпорацияси раҳбари Марк Цукерберг 26 сентябрь куни инқилобий Orion AR кўзойнагини тақдим этди. Рақамли технологиялар мутахассислари уни “тарихдаги энг илғор ақлли кўзойнак” деб атади.
Кўзойнакнинг оғирлиги 98 грамм бўлиб, линзаларида Vision Pro’даги барча имкониятлар мавжуд:
- 3D аватарли қўнғироқлар;
- ўйинлар;
- фильмлар ва браузер.
Қурилманинг асосий хусусиятларидан бири унинг дисплейидир. Улар гардишга ўрнатилган микро LED-проекторлар бўлиб, оптик тўлқин ўтказгичлар ёрдамида фойдаланувчининг кўзи олдида тасвирни кўрсатади.
Фото: The Verge
Orion линзалари пластмасса ёки шишага қараганда узоқроқ чидайдиган ва енгилроқ бўлган кремний карбидидан тайёрланган. Бундан ташқари, бу материал анча юқори нур синдириш кўрсаткичига эга, бу эса проекторлардан келаётган нурнинг фойдаланувчи кўзи олдидаги кўпроқ майдонни қамраб олишига имкон беради. Кўзойнакдаги кўриш майдони 70 даражагача етади, бу эса бошқа қурилмаларга нисбатан каттароқдир.
Фото: The Verge
Янги моделнинг гардиши магнийдан тайёрланган: у алюминийга қараганда енгилроқ ва иссиқликни бир текис тақсимлашга ёрдам беради.
Фото: The Verge
Қурилмани бошқариш учун тўпламга “нейрон” билагузук ва кичик процессорли блок ҳам киради. Кўзойнак смартфон ёки компьютерсиз ишлайди, аммо блокдан узоқлашганда фаолиятини тўхтатади. Қурилмани кўзлар, қўллар ва бармоқлар ёрдамида, шунингдек, овоз билан ҳам бошқариш мумкин.
Фото: The Verge
Orion компаниянинг (Meta) сунъий интеллекти асосида ишлайди. У нутқнинг ўнлаб тиллардан синхрон таржимасини амалга оширишни ва вазият бўйича маслаҳат беришни билади, масалан, музлаткичдаги маҳсулотлардан нима тайёрлашни.
Ҳозирча Orion фақатгина прототип, бироқ вақт ўтиши билан компания бу кўзойнакни оммавий ишлаб чиқаришга йўл қўймоқчи. Аввало, улар тасвир сифатини яхшилаш, дастурий таъминотни оптималлаштириш ва қурилманинг якуний нархини пасайтириш устида ишлаб чиқишлари зарур. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”