Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур томонидан ёзилган «Темур тузуклари» асари веб-сайт кўринишида тақдим этилди. Бу ҳақда "Газета.uz" хабар берди.
Амир Темур таваллудининг 675 йиллиги муносабати билан (2011 йилда) Ўзбекистонда биринчи Президент Ислом Каримов таклифига биноан давлат раҳбари ва фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари, мамлакат ва армияни бошқариш тамойиллари ўз ифодасини топган асар давлат раҳбарининг сўзбоши остида нашр этилган эди.
Веб-сайтни ишлаб чиқишда мазкур асарда қўлланилган матнлар, миниатюралар, рангли суратлар ва иллюстрациялардан фойдаланилди. Мазкур манба орқали Амир Темур биографияси, унинг ҳаётига оид қизиқарли маълумотларни ўқиш ёки юклаб олиш мумкин.
Лойиҳа Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарлигида UZINFOCOM маркази томонидан ишлаб чиқилди “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди