Facebook ижтимоий тармоғи Фаластинлик нашрларда ишлайдиган журналистларнинг профилларини блоклаб қўйгани учун танқидга учради. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.
Ижтимоий тармоқ вакилларининг сўзларига кўра, фаластинлик журналистларга қарашли профиллар хизматдаги қоидалар бузилганлиги сабабли нохос блокланган. Бироқ Фаластин томони бундай ҳаракат Исроилнинг яқинда онлайн тажовузларга қарши қилинган баёноти билан боғлиқ, деб ҳисобламоқда.
Исроил томони бундан бир неча ой олдин Facebook ва Twitter каби тармоқларни Фаластин ва Исроил ҳудудида юз берган бетартибликларни келтириб чиқарган тажовузкор онлайн контентни хизматда жойлашда айблаган эди. Фаластин томони эса ушбу айбловларни рад этиб, бундай ҳодисалар Исроилнинг Фаластин ерларини аннекция қилиши натижасида содир бўлганини таъкидлаган.
Фаластинлик журналистларнинг профиллари ўтган ҳафта жума куни блокланиб, якшанба куни қайта тикланган. Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳам Facebook тармоғи цензура билан алоқадор ишлари сабабли кескин танқидга учраганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади