Фото: Getty Images
Жануби-Шарқий Осиёдаги уюшган жиноий гуруҳлар Telegram мессенжеридан кенг миқёсда фойдаланмоқда, бу уюшган жиноятчиликнинг ноқонуний фаолияти усулларини жиддий тарзда ўзгартирди. Бу ҳақда БМТ Гиёҳвандлик ва жиноятчилик қўмитаси томонидан тайёрланган ҳисоботда айтилади, деб хабар берди Reuters.
Ҳисоботда Telegram платформасига қарши айбловлар қўйилган. Жумладан, таъкидланишича, мессенжерда ўғирланган маълумотлар, кредит карта маълумотлари, пароллар ва браузер тарихи кенг миқёсда очиқ тарзда сотилмоқда.
Шу билан бирга, ҳисоботда айтилишича, кибержиноятлар учун ишлатиладиган воситалар, жумладан, фирибгарлик ва маълумотларни ўғирлаш учун мўлжалланган «дипфейк» деб аталадиган зарарли дастурлар кенг миқёсда сотилмоқда, лицензиясиз криптовалюта биржалари эса пул ювиш хизматларини таклиф қилмоқда.
Таъкидланишича, «маълумотларнинг хуфёна бозорлари фаолиятини Telegram тармоғига кўчираётгани ҳақида ишончли далиллар мавжуд, Жануби-Шарқий Осиёда жойлашган трансмиллий уюшган жиноий гуруҳлар улардан фойдаланмоқда».
Жануби-Шарқий Осиё бутун дунё бўйлаб фирибгарлик схемалари билан қурбонларни нишонга олаётган кўп миллиард долларлик саноат учун асосий марказга айланган. Уларнинг кўпчилиги Хитой синдикатлари бўлиб, одам савдоси қурбони бўлганлар хизматидан фойдаланади. БМТ маълумотларига кўра, улар жиноий фаолиятдан йилига 27,4 дан 36,5 миллиард долларгача даромад олади. Илова жиноятчилар учун «модерация жуда камлиги туфайли» қулай муҳитга айланган.
Ҳудуддаги жиноий гуруҳлар томонидан қўлга киритилаётган фойда кўлами улардан инновацияларни талаб қилди, дейилади ҳисоботда. Улар ўз операцияларига янги бизнес моделлари ва технологияларини, жумладан, зарарли дастурлар, генератив сунъий интеллект ва дипфейкларни интеграция қилгани айтилади.
БМТ ҳисоботида «Жануби-Шарқий Осиёда киберфирибгарлик билан шуғулланувчи 10 дан ортиқ сохта «дипфейк» дастурий таъминот провайдерлари аниқлангани маълум қилинган.
Telegram асосчиси Павел Дуров август ойида Парижда ҳибсга олинган ва платформада жиноий фаолиятга эътиборсизлик қилганликда айбланган эди. Ҳибсга олинганидан сўнг, гаров эвазига қўйиб юборилган Дуров илова фойдаланувчиларнинг IP-манзиллари ва телефон рақамларини қонуний сўровлар билан мурожаат қилган расмийларга берилишини айтди. У, шунингдек, илова ноқонуний фаолият учун ишлатилган айрим функцияларни олиб ташлашини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея «янги давр» бошланганини эълон қилди
Ҳарвард талабалари смарт кўзойнак ёрдамида бегоналарнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди
КХДР Украинадаги уруш учун Россияга снарядлар етказиб бермоқда
Эрон олий раҳбари Исроил бўйлаб ракета зарбасини қандай изоҳлади?
Рамзан Қодиров уруш эҳтиёжлари учун Россияга 100 та “Жиҳод машинаси”ни берди
Қаҳва мияда «бахт гармони»ни ишлаб чиқариши ва юракка фойдали эканлиги айтилди
Трамп 2017 йилда Путиндан Украина бўйича маслаҳат сўраган экан...
Кузда иммунитетни яхшилаш учун нималар истеъмол қилиш керак?