
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Россия ИИВ Ахборот-коммуникация технологияларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашишни ташкил этиш бошқармаси фирибгарлар Telegram фойдаланувчиларига фотосурат ниқоби остида вирус юборишни бошлагани ҳақида огоҳлантирди.
Қайд қилинишича, фирибгарлар «Фото» сарлавҳаси билан APK файлини шахсий хабар сифатида юбормоқда.
APK – Android операцион тизимида ишлайдиган смартфонлар учун иловаларни ўрнатиш файли формати. Агентлик Telegram каналида ёзишмаларнинг скриншотини эълон қилди, унда суҳбатдош «Фото» деб номланган иккита APK файли ва «Салом, бу суратдаги сизмисиз?» деган саволни юборган.
«Фотосуратда APK кенгайтмаси бўлиши мумкин эмас. Агар сиз бундай хабарни олсангиз, ҳеч қандай ҳолатда файлни юкламанг! Бу зарарли илова бўлиши мумкин», дейилади хабарда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.