06:00 / 22.10.2024
19

Apple сунъий интеллект соҳасида икки йил орқада қолганини тан олди

Apple сунъий интеллект соҳасида икки йил орқада қолганини тан олди
Фото: Bloomberg
Apple компаниясининг ички тадқиқотлари шуни кўрсатдики, ChatGPT аниқлик бўйича Siri'дан 25 фоиз устун. Бундан ташқари, ChatGPT кўпроқ саволларга жавоб беришга қодир. Бу эса сунъий интеллектга асосланган Apple Intelligence рақобатчиларидан тахминан икки йил ортда қолгани ҳақидаги тасаввурларни кучайтиради.

Бундай хулосалар билан таниқли инсайдер ва Bloomberg мухбири Марк Гурман ўртоқлашди. Аммо унинг фикрича, Apple орадаги бўшлиқни тезда йўққа чиқариши мумкин. Мисол учун, Apple Maps иловаси дастлаб Google Maps’дан анча орқада қолган ва фойдаланувчиларнинг истеҳзоларига сабаб бўлган эди. Бироқ, бир неча йил ўтгач, Apple Maps камида АҚШ бозорида Google компанияси иловаси билан ишончли тарзда рақобатлашмоқда.

Мутахассиснинг фикрича, Apple сунъий интеллект соҳасида ўз рақобатчиларига етиб олишининг учта йўли бор: сунъий интеллектнинг ўзини такомиллаштириш, учинчи томон мутахассисларини жалб қилиш ёки тайёр технологияни сотиб олиш. Компаниянинг танлови 2026 йилда маълум бўлади, ўшанда ҳар бир Apple қурилмаси Apple Intelligence’ни тўлиқ қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple сунъий интеллект соҳасида икки йил орқада қолганини тан олди