
Американинг Яҳоо компанияси 2015-йилда АҚШ махсус хизматлари талабига бўйсуниб, фойдаланувчиларнинг электрон почталарига келаётган барча хатларни кўриш учун мўлжалланган дастурий таъминот ишлаб чиққан, деб ёзади “ТАСС”. Реутерс агентлиги манбаларига кўра, дастур матнли хабар ёки илова қилинган файл ичидаги керакли сўз ёки сўз бирикмасини топишга қодир.
Яҳоо раҳбариятига қаратилган талаб Миллий хавфсизлик агентлиги ва Федерал қидирув бюроси номидан юборилган махфий кўрсатмада келтирилган. Уларнинг рухсати билан компания юз миллионлаб электрон хатларни таҳлил қилиб чиққан.
Реутерс ёзишича, Яҳоо Американинг юқори технологиялар соҳасидаги компаниялари ичида махсус хизматларнинг буюртмаси билан бундай ҳажмдаги фойдаланувчилар ёзишмаларини кўриб чиқишга рози бўлган биринчи компания бўлди.
Яҳоо эса ушбу маълумотларни тасдиқлашдан бош тортди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар