Франциянинг киберхавфсизлик технологияларини ишлаб чиқувчи Oberthur Technologies компанияси кредит карталарни фирибгар ва ўғрилардан ҳимоя қилишнинг жуда антиқа усулини ўйлаб топди. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.
Бугунги кунда кредит карталарни ўғирлаш, уларнинг маълумотларидан ғаразли мақсадларда фойдаланиш, фирибгарликнинг энг кенг тарқалган, замонавий кўринишларидан ҳисобланади. Ўғрилар, асосан, карта номери, унинг амал қилиш муддати, фойдаланувчи номи ва CVC- кодларни ўғирлаб, турли йўллар (масалан, интернет-дўконлар орқали) кредит картадаги пулларни ўзлаштиришлари мумкин. Албатта, бу бироз тасаввурга сиғмайдиган ҳолат. Аммо, афсуски, бундай фирибгарлик тури айни замонда жуда кўп кузатилмоқда.
Французлар томонидан ўйлаб топилган Motion Code номли хавфсизлик тизими ўзгарувчан CVC-кодларга асосланган. Бу эса кредит картани ўғирлашнинг олдини олиши табиий. Нега дейсизми? Ахир, карта ўғирлангани билан ундаги код барибир тез орада ўзгартирилади ва натижада ундан фойдаланиш имконияти чекланади. Мустаҳкам материалдан қилинган картадаги митти дисплейда CVC-кодлар ҳар 60 дақиқада ўзгариб туради.
Экран картага созланган литий батареядан қувватланади, ундаги заряд уч йил муддатга етади. Ҳозирда мазкур технология иккита француз банклари томонидан синовдан ўтказилмоқда. Келгусида Motion Code технологиясидан Польша, Мексика ва Буюк Британия банклари фойдаланиш истагини билдиришган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди