
Август ойининг бошида глобал тақдимоти ўтказилган Samsung Galaxy Note 7 фаблети, барчага маълумки, батареядаги носозлик туфайли фойдаланувчилардан қайтариб олинди, хавфсиз версияга алмаштирилди, ва ниҳоят Жанубий Кореяда қайта сотувга чиқарилди. Ушбу резонанс туфайли Samsung томонидан нафақат жуда катта молиявий маблағ сарфланди, балки компаниянинг истеъмолчилар орасидаги обрўсига ҳам путур етди, дейилади "Terabayt.uz" сайти хабарида.
Гарчи эндиликда мазкур муаммо анча тин олган бўлса-да, Жанубий Кореянинг яна бир технология гиганти бўлган LG компанияси Дивали байрами арафасида Ҳиндистондаги мижозларига юборган SMS хабарларда Galaxy Note 7 билан боғлиқ ҳолатни билвосита тилга олди. LG ўз мижозларига юборган хабарда шундай дейилади: “Ёниб кетаётган қурилмалар ҳақида янгиликларни эшитдингизми? LG компаниясида барча маҳсулотлар мижозларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир неча босқичли синовлардан ўтказилади. LG билан Дивали байрамини бехавотир ўтказинг!”

Албатта, мазкур хабарда LG ўзининг Жанубий Кореялик рақибини назарда тутганини англаш мушкул эмас. Motorola ҳам бундай ҳазил-хабарни ўзининг Twitter’даги саҳифасида бундан бир ойча муқаддам ёзган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар