Linux Ubuntu дастурини етказиб беришга ихтисослашган Canonical компанияси АҚШ ва Европа мамлакатларида Dell XPS 13 моделидаги ультрабук савдолари бошлангани тўғрисида хабар берди. Мазкур ультрабук Ubuntu 16.04 LTS операцион тизимида ишлайди. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.
Dell XPS 13 моделига еттинчи авлод Intel Core (Kaby Lake архитектурасида) процессори ўрнатилган бўлиб, автоном ишлаш самарадорлиги бир неча баробарга ошган. Бундан ташқари, ультрабукнинг “пушти тилла” рангли варианти ҳам тайёрланган, қурилма Thunderbolt 3 порти ва такомиллашган Wi-Fi модули билан жиҳозланган.
Full HD аниқлигидаги экран ўрнатилган ультрабук версиясида автоном ишлаш вақти 22 соатга етади, QHD вариантида эса бу кўрсаткич 13 соатни ташкил қилади.
Моделнинг Full HD дисплейли, Intel Core i5 процессори ўрнатилган, 8 ГБ тезкор ва 128 ГБ SSD хотира ўрнатилган версияси 949,99 доллар нархида ҳозирча АҚШ ва Европа мамлакатларида сотувга чиқарилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди