Фото: AP
АҚШ Адлия вазирлиги суддан Google компанияси (Alphabet’га тегишли) зиммасига онлайн қидирув бозорида ноқонуний монополия ўрнатганига жазо сифатида Chrome браузерини сотиш мажбуриятини юклашни талаб қилмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Прокуратура вакиллари 20 ноябр куни ўз таклифини АҚШнинг Колумбия округи судяси Амит Мехтага тақдим этишни режа қилмоқда. Антимонополия органлари Google Chrome’ни сотишини хоҳламоқда. Bloomberg Chrome’ни дунёдаги энг машҳур браузер деб атаб, АҚШ бозорининг 61 фоизи унинг ҳисобига тўғри келишини маълум қилди.
Манбаларнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати қаттиқроқ жазо чорасини қўллашдан воз кечган, улар Googleʼдан Android мобил операцион тизимини сотишни талаб қилишлари мумкин эди.
Шу билан бирга, АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼга Android’ни бошқа маҳсулотларидан, жумладан, қидирув тизими ва Google Play иловалар дўконидан ажратиш таклифини илгари сурмоқчи. Шунингдек, идора компанияга ўз қидирув тизими натижалари ва маълумотларини лицензиялашни тавсия қилади, бундан ташқари, сайтларга Google сунъий интеллекти уларнинг контентидан фойдаланиш имкониятини тақиқловчи кўпроқ ваколатлар беради.
Агентликка кўра, ушбу вариантларнинг барчаси вазирлик ва унга қўшилган штатлар октябр ойида илгари сурган дастлабки талаблар рўйхатида бўлган. Шунингдек, талаблар қаторида Googleʼнинг бошқа технологик компаниялар билан эксклюзив шартномаларини тақиқлаш ҳам бор эди.
Googleʼнинг тартибга солиш масалалари бўйича вице-президенти Ли-Энн Малхолланднинг маълум қилишича, Адлия вазирлиги «ушбу ишда ҳуқуқий масалалардан узоқроқ бўлган радикал кун тартибини илгари суришни давом этмоқда». Унинг сўзларига кўра, ҳукумат «Америка истеъмолчилари, ишлаб чиқувчилари ва технология раҳбариятига энг зарур бўлган пайтда зарар етказади».
Адлия вазирлиги ҳолатга изоҳ беришдан бош тортган.
5 август куни АҚШнинг Колумбия округи суди федерал судьяси Амит Мехта Google компанияси онлайн қидирув тизими бозоридаги монополиясини сақлаб қолиш учун ноқонуний фаолият юритгани тўғрисида қарор чиқарганди. Шундан сўнг Адлия вазирлиги Google’ни бўлиб юбориш бўйича талаб қўйиш имкониятини фаол кўриб чиқа бошлади.
Суд қарорида келтирилишича, Google’га эгалик қилувчи Alphabet INC компанияси бошқа технологик гигантларга ўз қидирув тизими смартфон ва браузерларга стандарт вариант сифатида ўрнатилиши учун 26 миллиард доллар тўлаган, бу орқали компания рақобатчиларининг бозорда муваффақиятга эришишига имконият қолдирмаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»