Sony компанияси шу йилнинг 18 октябрь куни Sony Xperia Ear номли ақлли гарнитурани сотувга чиқаради, дейилади "Terabayt.uz" сайти хабарида.
Sony Xperia Ear персонал ёрдамчи функциясини бажарадиган кичкина гарнитура ҳисобланади. У овозли буйруқларни аниқлаб, смартфон билан боғланади ва фойдаланувчига керакли маълумотларни тақдим қилади. Гарнитура Sony Agent технологиясини қўллаб-қувватлайди, унга яқинлик сенсори ўрнатилган. Мисол учун, гарнитура ўз эгасини жорий ишлардан чалғитмаган ҳолда, режалаштирилган ҳодиса ва топшириқларни эслатиб туриши мумкин.
Гаджет 29,5 x 15,2 x 25,2 мм ўлчамга эга бўлиб, бор-йўғи 6 грамм юк босади. У оғирлиги 31 грамм бўлган зарядлаш қурилмасидан қувватланади. Sony Xperia Ear NFC ва Bluetooth модулларини қўллаб-қувватлайди, IPX2 стандарти бўйича чанг ва сувдан ҳимояланган. Нархи – 194 доллар атрофида бўлиши ҳақида хабар берилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди