Мана бир неча йилдирки Жанубий Кореянинг йирик технология компаниялари Samsung ва LG букиладиган дисплейли қурилмаларни яратиши ҳақида бонг урмоқда. LG ушбу йўналишдаги ҳаракатларининг илк натижаси сифатида 2013 йилда қайрилма экранли G Flex смартфонини ҳам намойиш қилган эди. Албатта, ушбу модель айнан букиладиган экранли қурилма эмас эди, бироқ у ишлаб чиқарувчининг мазкур соҳадаги мақсадини аниқ ифодалашга хизмат қилди.
Яқинда LG компаниясининг икки томонга букиладиган планшет прототипини патентлагани тўғрисида интернет тармоғидаги нашрларда бир қанча хабарлар тарқалди. Патентнинг техник хусусиятлари акс этган суратда икки букиладиган қурилмани кўриш мумкин. Унинг бир тарафида мусиқа ижросини бошқариш элементлари акс этган бўлса, иккинчи бўш томонида бирор контентни кўрсатадиган дисплей кўзда тутилган. Дисплейнинг бир қисми шаффоф бўлиб, иккала тарафи сенсорли панель билан қопланади.
LG G Flex анонсидан сўнг Жанубий Корея компанияси 2017 йилга бориб букиладиган экранли қурилмаларни сотувга чиқариши ҳақида турли хабарлар ёзилган эди. Афтидан, бундан 3 йил олдин ёритилган хабарларда айтилган прогнозлар кейинги йилда амалга ошади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди