13:36 / 10.10.2016
5 881

Британия вазирларига Apple соатларини тақиш тақиқланди

Британия вазирларига Apple соатларини тақиш тақиқланди

Британия ҳукумати турли сиёсий тадбирлар вақтида вазирларга Apple “ақлли соат”ларини тақишни ман этди. Бунга тадбирлар вақтида соатлар ёрдамида россиялик ҳакерларнинг ҳужум уюштиришлари ва соатлар ёрдамида тадбирдаги суҳбатни эшитишлари мумкинлиги сабаб бўлди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар бермоқда.

Айтиш керакки, бу ҳукумат вакилларига Apple Watch соатларини тақишга қўйилган биринчи тақиқ эмас. Бундан аввал, ушбу соатлардан фойдаланиш Адлия вазири Майкл Гоувга ҳам тақиқланганди. Ўшанда Британия парламентида мобил алоқа воситаларидан фойдаланиш ҳам тақиқ остига олинганди.

Британия ҳукумати россиялик ҳакерларнинг ҳужуми ўта хавфли эканини, суҳбатни эшитиш баробарида айни мамлакат олган маълумотлардан ўз мақсадларида фойдаланиши мумкинлигидан чўчимоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Британия вазирларига Apple соатларини тақиш тақиқланди