16:35 / 11.10.2016
7 229

Россиялик олимлар кўзи ожизлар учун илғор электрон дарслик яратишмоқда

Россиялик олимлар кўзи ожизлар учун илғор электрон дарслик яратишмоқда

Россиялик олимлар кўзи ожизлар учун мўлжалланган дунёдаги биринчи дарсликни такомиллаштириш устида иш олиб боришмоқда. TASS'га асосланиб Terabayt.uz берган ахборотга кўра, Тьюмен давлат университетининг ходимлари бир вақтнинг ўзида ўқувчи ва ўқитувчига хизмат қиладиган, интернетдан фойдаланиш имкониятини тақдим қиладиган модулли қурилмани яратишган.

Механизмга “СИОЛЛ” (инглиз тилидаги “See all”) номи берилган бўлиб, ундаги модуллар ўзаро симсиз алоқа ёрдамида боғланади. Кўзи ожиз ёки яхши кўрмайдиган инсонлар учун ўрганиш жараёнини максимум даражада қулай қилиш мазкур қурилмани яратишдан кўзланган асосий мақсаддир.

Тизим кўзи ожиз инсонларга ўқиш ва ёзиш кўникмасини самарали ҳосил қилиш, матнни юбориш ва сақлаш, шунингдек, масофадан туриб топшириқни текширишга ёрдам беради.

“Фойдаланувчи флеш-модульни дарсликка киритгач, дастур ахборотни Брайл шрифтига ўгиришни бошлайди. Шундан кейин маълумот Брайл шрифтида “Ўқиш” бўлимига чиқарилади. Махсус грифель эса кўзи ожизларда ёзиш кўникмасини ривожлантириш учун алоҳида бўлмада матн териш имкониятини тақдим этади”, — дейилади хабарда.

Шубҳасиз, бундай технологиялар кўзи ожиз одамларнинг янада самарали равишда маълумот ўзлаштиришига кўмаклашади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Россиялик олимлар кўзи ожизлар учун илғор электрон дарслик яратишмоқда