Беш йиллик илмий тадқиқот ва тажрибалардан сўнг LG Display компанияси нафақат 50% гача чўзилса, балки турли усулларда букилса ҳам маҳсулотга зарар етказмайдиган инновацион дисплей прототипини тақдим этди.
Фото: LG
Мазкур экран ўлчами 12 дюйм бўлиб, ҳар бир дюйм учун 100 пиксел тўғри келади.
“Деформация қилиш мумкин бўлган бундай дисплей шунчаки кенгаядиган экрандан иборат эмас. Уни йиғиш, букиш, буриш ва исталган шаклга келтириш мумкин”, дейди ишлаб чиқувчилар.
Фото: LG
2022 йилда тақдим этилган аввалги моделга нисбатан янги маҳсулотнинг “кенгайиш коэффициенти” 50% (аввалгиси 20% эди) га етган ва экран ўлчами 12 дан 18 дюймгача катталашган.
LG жамоаси юқори ҳарорат ва бошқа ташқи омиллар таъсирида юқори сифатли тасвир бўлишини таъминлайдиган материаллардан фойдаланган ҳолда шундай эластикликка эришди. Ушбу материаллар контакт линзалари ва микро-LEDларни ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. Янги турдаги экран мустаҳкам ҳам бўлиб, кундалик таъсир ва турли босим остида ҳам бутунлигича қолади.
Фото: LG
Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, экраннинг эластиклиги ҳисобига уни турли усулларда қўллаш имкони мавжуд. Мисол учун, кўргазма макетлардан бирида дисплейни автомобиль панелининг бир қисми сифатида кўрсатилган.
Фото: LG
Дисплей ҳар қандай турдаги қатламга ёпиштирилиши ва қўлланилиши мумкин. Шунингдек, бундай ихтиро мода саноатида ҳам инқилоб ясаши мумкин, деб ҳисоблайди:
“Биз реал вақтда дизайни ва рангини ўзгартириш имконига эга махсус кийимларни ишлаб чиқаришимиз мумкин. Бу янгилик мода саноатида катта бурилиш ясайди. Тикувчилик материали учун дисплейлардан фойдаланиш ҳеч қачон эскирмайдиган кийимлар моделини яратиш учун имкониятларни очиб беради”, дейди мода дизайнерлари Юн Хи Пак ва Чунг Чунг Ли.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди