13:00 / 13.10.2016
7 075

13 октябрь – уяли алоқа тармоғи ишга туширилган кун

13 октябрь – уяли алоқа тармоғи ишга туширилган кун

1983 йилнинг 13 октябрь санасида АҚШнинг Чикаго шаҳрида биринчи уяли алоқа тармоғи ишга туширилади. Тармоқ AMPS (Advanced Mobile Phone System) стандартида фаолият кўрсатган. Ушбу стандартни бугунги тараққий этган барча уяли мобил тармоқларнинг чинакам “аждоди” дейиш мумкин. Муҳандислар ҳудудни ячейкаларга ажратиб, радиотўлқинлардан янада самарали фойдаланиш механизмини ишлаб чиқдилар. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.

Кейинчалик аналогли AMPS стандарти рақамли DAMPS вариантига ўзгаради. Бироқ ушбу тармоқ 800 МГц частотада ишлаганлиги туфайли, йиллар ўтгандан кейин кўпгина мамлакатларда ўз ўрнини рақамли телевидениега бўшатиб беради. Уяли алоқа тармоғи эса ривожланиб, янада катта тезликда ишлайдиган частота ва стандартларга ўта бошлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 13 октябрь – уяли алоқа тармоғи ишга туширилган кун