Фото: Global Look Press
Сунъий интеллектнинг ривожланиши, маркетплейсларнинг оммалашуви ва Google томонидан тақдим этилаётган маълумотлар сифатининг пасайиши туфайли мазкур қидирув тизимидан фойдаланиш камаймоқда, деб хабар беради The Wall Street Journal. Ушбу тенденциялар Googleʼнинг қидирув трафигини пасайтириши ва компанияни «қўшимча фойда»дан маҳрум қилиши мумкин.
«eMarketer прогнозларига кўра, 2025 йилда Googleʼнинг АҚШ қидирув рекламалари бозоридаги улуши компания бу кўрсаткични кузатишни бошлаганидан бери илк бор 50 фоиздан пастга тушади», — дейилади мақолада.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда «ёш авлод ахборот йиғиш учун бошқа платформалардан, айниқса, сунъий интеллектдан фойдаланмоқда». Масалан OpenAI корпорацияси ChatGPT’га интернет-қидирув функциясини қўшган. Meta Platforms ҳам ўзининг қидирув тизимини яратишни режалаштирмоқда.
«Ҳатто интернетда қидиришни билмайдиган сунъий интеллектли чатботлар ҳам кўплаб масалаларни ҳал қилишга тобора қобилиятли бўлиб бормоқда», — дея таъкидланади мақолада. Бундан ташқари, Microsoft ва Apple уларни ўз операцион тизимларига интеграция қилмоқда.
Шунингдек, WSJ маълумотларига кўра, Amazon «реклама берувчилардан миллиардлаб доллар» ишлаб топмоқда, чунки фойдаланувчилар товарларни танлашда Google қидирувни четлаб ўтиб, тўғридан-тўғри маркетплейсга мурожаат қиляпти.
Аввалроқ АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome’ни сотишни талаб қилганди. Chrome дунёдаги энг машҳур браузер бўлиб, АҚШ бозорининг 61 фоизи унинг ҳисобига тўғри келади. Америка антимонопол органи қаттиқроқ жазо чорасини қўллашдан воз кечган, улар Googleʼдан Android мобил операцион тизимини сотишни талаб қилишлари мумкин эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Доналд Трампнинг BRICS аъзоларига нисбатан таҳдидларига жавоб берди
Илон Маск: Америка Қўшма Штатлари банкротлик ёқасида!
Эрдўған Путин билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди
Андижонда икки фирибгар йигирмадан ортиқ таълим ва тиббиёт ходимларини чув туширди
Шаҳрисабзлик ота фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган алимент пулларини бир йўла тўлади
Зеленский урушни музлатиш оқибатларини айтди
Гвардиола кутилмаганда “Манчестер Сити”дан кетиши мумкинлигини айтди
Ерга иккита потенциал хавфли астероид яқинлашмоқда