Хитойнинг Weibo номли микроблогида Meizu компаниясининг ҳали тақдим этилмаган М1611 моделидаги смартфонининг суратлари эълон қилинди. Бу ҳақда "Terabayt" нашри хабар берди.
Суратдаги телефон пластик корпусда ишланган ва 2.5D ойнаси билан ҳимояланган. Шунга қараб мутахассислар янги моделнинг арзон Blue Charm сериясига тегишли эканини тахмин қилишмоқда.
Янги модель 5 дюймли Full HD экран, 64-битли саккиз ядроли 1,8 ГГц частотада ишлайдиган MediaTek Helio P10 процессори, 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотирага эга бўлади. Қурилма сиғими 3000 мА/ст бўлган батареядан қувватланади.
Ҳозирча Meizu М1611 моделининг қачон тақдим этилиши маълум қилинмаган. Смартфон тахминан $134 нархида сотувга чиқарилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди