Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ручка ва сенсорли дисплейга эга бўлган металл корпусли Chromebook Pro моделини ишлаб чиқди. Қурилмага 2400 Х 1600 аниқлигидаги 12,3 дюймли экран ўрнатилган. Ҳозирча гаджетга илова қилинган ручка Wacom фирмасига тегишли эканлиги номаълум.
Модель юпқа ва замонавий металл корпус билан ажралиб туради, унинг қалинлиги – 12, 9 мм, оғирлиги эса 1, 08 кг. Ноутбук корпуси айлана қирраларга эга, бу эса унинг эргономикасини сезиларли даражада кучайтирган. Агар Pixel туркумидаги моделларни ҳисобга олмасак, у премиум туркумдаги ягона хромбук ҳисобланади.
Ноутбукка 4 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира, 6 ядроли частотаси 2 ГГц бўлган процессор, ўрнатилган, USB-C порти, хотира картаси слоти кўзда тутилган. Қурилма аккумулятори 10 соатлик ишлаш давомийлигини таъминлайди.
Энг қизиғи, Samsung Chromebook Pro ноутбукида Android иловалардан фойдаланиш мумкин. Қурилманинг тахминий нархи 499 долларни ташкил қилади. Сотувга чиқиш санаси ҳозирча маълум қилинмаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда