HTC ҳам Apple’нинг изидан бориб, ўз телефонларидан 3,5 миллиметрли аудио-слотни олиб ташлашни режалаштирган кўринади. Ҳар ҳолда шу кунларда интернет тармоғида тарқалган янги HTC Bolt смартфонининг тасвирларига қараб худди шундай фикрга бориш мумкин.
Phonearena сайтида келтирилган хабарга кўра, ҳали расман тақдим этилмаган металл корпусли HTC Bolt моделининг суратлари Venture Beat ресурсида Acadia номи остида пайдо бўлган.
Янги смартфон ташқи томондан HTC 10 моделидан унчалик катта фарқ қилмайди. HTC Bolt 2,5D-ойна билан қопланган 5,5 дюймли экран, йирик сенсорли камера, бармоқ изи сканери ўрнатилган Home тугмасига эга бўлади.
HTC Bolt Android 7.0 Nougat версиясида ишлаши кутилмоқда, унга 3 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилади. Шунингдек, аудио сифатини кучайтирадиган HTC BoomSound профили ҳам истисно қилинмаган. Қурилма USB Type-C порти билан жиҳозланади.
Ҳозирча янги моделнинг тақдимот санаси ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас. Бироқ рендерларга қараб хулоса қиладиган бўлсак, смартфон намойишига узоқ вақт қолмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ушланди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди