Фото: The Indian Express
OpenAI компанияси фойдаланувчиларга ChatGPT билан телефон орқали мулоқот қилиш имконини берадиган янги функцияни тақдим этди.
Компания сайтида келтирилган маълумотларга кўра, энди АҚШ ёки Канадада истиқомат қилувчи исталган инсон 1-800-242-84-78 рақамига қўнғироқ қилиб, овозли режимда чатбот билан мулоқот қилиши мумкин. Таъкидланишича, ҳатто чатботга WhatsApp орқали хабар ҳам йўллаш мумкин.
Сунъий интеллект боти билан ойига 15 дақиқа бепул гаплашиш мумкин, мессенжер орқали ёзишмаларга ҳам чеклов ўрнатилган. Шундан сўнг фойдаланувчиларга ChatGPT иловасини юклаб олиш ёки chatgpt.com орқали рўйхатдан ўтиш таклиф қилинади. Телефон орқали бепул мулоқот учун атроф тинч бўлиши лозим, чунки ҳар қандай шовқинни у кўрсатма сифатида қабул қилади. Сунъий интеллект суҳбатдошни мессенжердаги чат гуруҳга қўшиб бўлмайди.
Аввалроқ ChatGPT туфайли дунёда энергияга бўлган талаб ошгани маълум қилинганди. Қайд этилишича, ChatGPT орқали қидирув Google орқали қидирувдан 10 баробар кўп энергияни талаб қилади.
ChatGPT 2022 йил ноябрда ишга туширилганидан бери ҳафтасига 250 миллион фаол фойдаланувчини ўзига жалб қилди. 2021 йилда OpenAI қиймати 14 миллиард доллардан 157 миллиард долларга чиқиб кетди, даромади эса нолдан 3,6 миллиард долларга етди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”
Германияда Рождество ярмаркасида теракт содир этилди
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Жакартада "Имом Бухорий: Ўзбекистон ислом санъати" кўргазмаси очилди
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Доналд Трамп Европа Иттифоқига ультиматум қўйди
Франция кубоги. "Ланс" ПСЖга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди, Ҳусанов гол урди!