Фото: Getty Images
Сунъий интеллектга асосланган дастур 2-тоифа қандли диабет касаллигини унинг биринчи аломатлари пайдо бўлишидан ўн йил олдин аниқлаши мумкин. Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати мазкур технологияни 2025 йилда синовдан ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар беради The Guardian.
Қайд этилишича, сунъий интеллект юрак устида ўтказилган стандарт текширувлар натижасида олинган электрокардиограмма маълумотларини таҳлил қилади ва инсон кўзи пайқай олмайдиган минимал ўзгаришларни аниқлайди.
Ушбу ўзгаришлар 2-тоифа қандли диабетни пайдо бўлишидан 13 йил олдин аниқлашга хизмат қилади ва бу ўз навбатида керакли профилактик чоралар кўриш имконини беради. Яқин йилларда технология Британия соғлиқни сақлаш тизимига интеграция қилиниши кутилмоқда.
Сунъий интеллект касалхоналар архивларидаги 1,2 миллионта электрокардиограмма натижалари ёрдамида ўргатилган. Шунингдек, Британия биобанкларидаги маълумотлардан, жумладан, генетик ахборот ва 500 миндан зиёд инсоннинг тиббий қайдларидан ҳам фойдаланилган.
Дастлабки синовлар дастур касаллик хавфини бемор жинси, этник келиб чиқиши ёки ижтимоий ҳолатидан қатъий назар 70 фоиз аниқликда топишини кўрсатган. Ёш ва артериал босимга оид маълумотлар қўшилгудек бўлса, модел аниқлиги сезиларли даражада ошади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Венгрия бош вазири: “Украинадаги уруш 2 хил йўл билан тугайди”
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Россия разведкачилари аскарларни қандай асирга олишди?
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Алишер Усмонов уруш бошланганидан буён қандай қилиб 13,4 млрд долларга бойиди?
Панама президенти Трампнинг таҳдидларига қандай жавоб қайтарди?
Тадқиқот: атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин
Эксперт: Россияга қарши санкциялардан Ўзбекистон ва Қирғизистон кўпроқ фойда кўрди