5 946
Samsung Galaxy Grand Prime+ Mediatek процессорида ишлайдиган илк Samsung cмартфони бўлиши мумкин
Ўтган ойда Жанубий Кореянинг Samsung Electronics ва Хитойнинг Mediatek компаниялари ўзаро ҳамкорлик борасида келишувга эришишди. Келишув натижасига кўра Хитойнинг Mediatek фирмаси кореялик гигантга процессорлар етказиб бериши тасдиқланган.
Яқинда турли бенчмаркларда пайдо бўлган маълумотларга кўра, янги авлоддаги Galaxy Grand Prime+ модели Samsung’нинг Mediatek процессорида ишлайдиган илк смартфони бўлиши кутилмоқда. Antutu’да мазкур смартфон ҳақида берилган тафсилотларда Mali-T720 русумидаги график адаптер ўрнатилган MediaTek MT6737T процессори кўрсатилган.
Antutu’да келтирилган ахборотда Galaxy Grand Prime+ телефони 5,5 дюймли аниқлиги 960 х 540 пиксель бўлган экран, 2 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотирага эга бўлиши ёзилган. Шунингдек, смартфонга 8 МПли асосий ва 5 Мпли олд камера модуллари ўрнатилади.
Эслатиб ўтамиз, бундан тахминан 3 ҳафта олдин Geekbench бенчмаркида ҳам мазкур смартфонга қарашли айрим тафсилотлар маълум қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди