Redmi Turbo 4 Хитойда тақдим этилди ва 9 январдан халқаро бозорга Poco X7 Pro номи билан чиқиши кутилмоқда. Ушбу смартфон MediaTek’нинг янги Dimensity 8400 процессори билан жиҳозланган бўлиб, Qualcomm’нинг Snapdragon 8s Gen 3 ва Snapdragon 7+ Gen 3 каби ўрта синф процессорлари билан рақобатлашади, деб хабар беради iXBT.com.
Тест натижаларига кўра, Dimensity 8400 AnTuTu CPU синовида 1 799 330 балл тўплаб, Snapdragon 8s Gen 3 (1 654 675) ва Snapdragon 7+ Gen 3 (1 497 646) чипларидан устун келган. GPU самарадорлиги ҳам юқори бўлиб, 3DMark WildLife Extreme синовида 4 086 балл йиғиб, Snapdragon 8s Gen 3 (3 161) ни ортда қолдирган.
Geekbench 6 тестларида Dimensity 8400 бир ядроли текширувда 1 639 балл, кўп ядроли синовда эса 6 500 балл тўплаган. Смартфон 6 550 мА·соатли аккумулятор, 90 Вт тезкор қувватлаш, 1,5K резолюцияли экран, 50 мегапикселли камера ва IP68 ҳимоя даражасига эга бўлиши кутилмоқда.
Халқаро бозорда Redmi Turbo 4 нархи тахминан 370 евро атрофида бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Apple раҳбари Трампнинг инаугурацияси учун 1 млн доллар хайрия қилди
Доналд Трамп Жо Байденни Украинадаги можарода айблади
Бухорода виртуал “валютчик”лик қилган 17 ёшли ўсмир жавобгарликка тортилмайдиган бўлди
Абдулла Қодирий: муаллифни қаматган мақола
Дам олиш кунларидан кейин иш ритмига қандай қайтиш мумкин?
Италия бош вазири Трамп қароргоҳига ташриф буюрди
"Манчестер Сити" навбатдаги "йиртқич" ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни сотиб олмоқчи
Муниса Ризаева бир неча марта руҳий тушкунликка тушгани ҳақида сўзлаб берди (фото, видео)