Фото: AP
Meta корпорацияси ўз платформалари — Facebook, Instagram ва Threads микроблоглар сервисида фактчекерлар хизматидан воз кечади.
Марк Цукербергнинг сўзларига кўра, жорий тизим «жуда кўп хато ва цензура мавжуд нуқтага етиб келган». «Биз қоидаларни соддалаштирамиз ва ўз платформаларимизда сўз эркинлигини қайтарамиз», — деди у.
Эндиликда Meta платформаларида Илон Маскка тегишли Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги каби бошқа фойдаланувчиларнинг изоҳлари пайдо бўлади.
Бундан ташқари, фойдаланувчиларда тармоқ сиёсатини бузаётган постлар устидан шикоят қилиш имконияти сақланиб қолади. Ушбу шикоятлар контентни автоматик сканерлаш натижаларидан олдин ҳисобга олинади.
Шунингдек, Meta «ўз ленталарида кўришни истаган» фойдаланувчилар учун сиёсий контентларни яширишни тўхтатади.
Facebookʼда фактчекинг тизими 2016 йилда, Россия «троллар фабрикаси»нинг АҚШдаги президентлик сайловига аралашувига оид можаро фонида пайдо бўлганди. Фактчекинг билан Meta ходимлари эмас, балки асосан профессионал журналист ва муҳаррирлардан иборат бошқа ташкилотлар шуғулланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Юрак хуружининг олдини олиш учун бир умрга татигулик маслаҳатлар
Тунги барни реклама қилиш учун қизларни кетига урган йигитга қандай чора кўрилди?
Зеленский Украинада сайловлар қачон бўлиб ўтишини маълум қилди
Қозоғистонда AZAL йўловчиларини қутқаришда иштирок этган 19 кишига давлат мукофотлари топширилди
Ҳарбий таҳлилчи: “Украина кунига 20 квадрат километргача ҳудуд йўқотмоқда”
Ҳайдовчисиз такси манзилига етиб келган йўловчини туширишни «хоҳламади»...
Тошкентда 10 метрлик чуқурликка тушиб кетган фуқаро қутқарилди
Toyota компанияси Alphard минивенининг иккита янги версиясини тақдим этди