Бугун Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Хитойда Galaxy C9 Pro смартфонини тақдим этиши кутилмоқда. Бироқ мазкур моделга тегишли муҳим тафсилотлар TMall номли ритейлер томонидан тақдимотгача ошкор этилди.
Terabayt.uz сайтида ёзилишича, Samsung Galaxy C9 Pro модели тўлиқ металл корпус билан ўралган, антенна чизиқлари янги дизайнда ишланган. Унга диагонали 6 дюймли Full HD аниқлигидаги AMOLED экран, 16 МПли асосий камера, 6 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Модель саккиз ядроли Snapdragon 653 процессорида ишлайди. Доимий хотира сиғимини 256 ГБгача бўлган microSD-карта ёрдамида кенгайтириш мумкин.
Қурилмага ўрнатилган аккумуляторнинг сиғими 4000 мА/соат бўлиб, тезкор зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди.
Гаджет Android 6.0.1 Marshmallow дастурида фаолият кўрсатади. Samsung Galaxy C9 Pro смартфони 470 доллар нархида сотувга чиқарилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди