09:11 / 09.01.2025
65

Xiaomi қулоқ тозалаш учун қурилма яратди

Xiaomi қулоқ тозалаш учун қурилма яратди
Xiaomi компанияси қулоқ тозалаш учун профессионал қурилма Bebird R1 ни тақдим этди. Ушбу қурилма камера билан жиҳозланган бўлиб, қулоқнинг тозалигини смартфон орқали кузатиш имконини беради. Бунда пахта таёқчаларини ноаниқ ишлатишга ҳожат қолмайди, деб ёзади click-or-die.ru сайти.

Bebird R1 автоқалам шаклида яратилган бўлиб, бир нечта ўлчам ва юмшоқлик даражасига эга насадкалар билан таъминланган. Улар орқали ўзингизга энг мос вариантини танлашингиз мумкин. Насадкаларнинг махсус шакли қулоқ ичидаги сер ва бошқа чиқиндиларни эҳтиёткорлик билан олиб ташлаш имконини беради.

Қурилманинг асосий хусусияти — камера орқали 1080 пиксел сифатдаги тасвирни Wi-Fi орқали смартфонга узатиш функциясидир. Бу қулоқни тозалаш жараёнини янада қулай ва хавфсиз қилади.

Bebird R1 батареяда ишлайди, влагозащитаси мавжуд. Насадкаларни ювиш учун оқар сувдан фойдаланиш мумкин. Қурилма қулоқни тозалашдан ташқари бошқа мақсадларда ҳам ишлатилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно