Geely компанияси 2025 йилда Galaxy бренди остида бешта янги моделни тақдим қилишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Autonews. Ушбу моделлар гибрид тизими билан жиҳозланган бўлиб, 2000 км гача масофани босиб ўтиш имкониятига эга.
Янги линейка иккита йўлтанламас ва учта седандан иборат бўлади. Шунингдек, Geely янги авлод ички ёниш двигатели билан жиҳозланган икки моделни ҳам намойиш этади.
Galaxy бренди ҳозирча Россия бозорида расман тақдим этилмаган. Аммо Geely’нинг СНГ бозоридаги ривожланиш бўйича ижрочи директори Бинбин Гу ушбу имконият кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
2024 йилда Geely 2,17 миллион автомобиль сотди, бу 2023 йилга нисбатан 32% га кўпроқдир. Ушбу йилда Galaxy моделларининг савдоси 494 000 донани ташкил этиб, 80% га ошди.
Янги Galaxy L6 EM-i седани замонавий Thor EM-i гибрид тизими билан жиҳозланган бўлиб, Galaxy L7 EM-i йўлтанламасининг премиум оилавий модел сифатида тақдимоти ўтказилди.
6 декабрь 2024 йилда ишлаб чиқарилган Galaxy Starship 7 EM-i модели жорий йилда 20 000 донани сотишга улгурди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Xiaomi қулоқ тозалаш учун қурилма яратди
Apple ўзбошимчалик билан фойдаланувчи суратларини сканерлай бошлади
Марк Цукерберг энди Facebook ва Instagramʼда фактчекинг бўлмаслигини маълум қилди
Apple iOS 18’да сунъий интеллектнинг роли ҳақида маълумот беради
iOS 18.2.1 чиқарилди: муҳим хатоликлар тузатилди!