International Hotel Tashkent меҳмонхонасида 2-ноябрь куни мобил соҳадаги — MobiCon//2016 ҳалқаро конференцияси бўлиб ўтади. Тадбир рақамли технологиялар соҳасининг барча кўзга кўринган вакилларини бир майдонда йиғади. Конференция қатнашчилари ва маърузачилари орасида — Beeline, Yandex, «Одноклассники», LG Electronics, Ucell, UZINFOCOM маркази мутаҳассислари ва бошқалар бор.
Конференция дастури ранг-барангдир ва унда интернет, медиа ва телекоммуникацияни ривожлантириш мавзулари учта залда паралель тарзда муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
Бир неча қизиқарли йўналишларни қайд этиб ўтиш керак:
Интернет. «VimpelCom Ltd»нинг корпоратив алоқалар бўйича директори Эндрю Чахоянинг маърузаси «5G қандай қилиб дунёни ўзгартиради».
Стартаплар. 2017-йилда қандай қилиб стартап яратиш мумкин: Кремний Водийси тенденцияси ва дунё трендлари. Маърузачи Макс Гурвиц (Cross Border Angels).
Қўшимча реаллик, бизнес учун янги маркетинг маҳсулоти сифатида. Маърузачи: Дильшод Музаффаров (Ledokol Group).
Электрон тижорат. Мобил тижоратнинг Ўзбекистондани истиқболлари, мобил тўловлар учун виртуал терминалларни ва MPOS тизимларни ривожлантириш. Маърузачилар: Улуғбек Рустамов (CLICK), Бекзод Ботиров (UPAY).
Мобил соҳасида монетизация манбалари. Маърузачилар: Азиз Рахимов, Никита Фоминов (Yandex).
Мобил ўйинлар — ғоядан сотувга қадар. Маърузачилар: Максим Шиков (PizzaGame) ва Акмал Салихов (Koozmeech).
Контентни тарғиб қилиш. Дамир Халилов (Green PR) YouTube, Periscope, Facebook Live орқали видео контентни тарғиб қилиш ҳақида гапириб беради, мобил иловаларни тарғиб қилиш усуллари билан Сергей Ан (Pashigrev Marketing) ва Сергей Шевченко (Webnow) ўртоқлашадилар. Мобил ва десктоп тарғиботи фарқлари ҳақида Алексей Купреев ва Сергей Сердюковлар (UFOX) сўзлаб берадилар.
Анжуманда Ўзбекистон, Болгария, Россия, Қозоғистон, Нидерландия ва Беларусь Республикасидан жами 20 дан ортиқ маърузачилар қатнашиши кутилмоқда. Тадбирнинг тўлиқ дастури билан mobicon.uz вэб-сайтида танишишингиз мумкин.
Eurasia Mobile Challenge танлови қатнашчилари учун машқ куни (Acceleration Day) ташкил этилиши конференциянинг муҳим воқеаларидан бирига айланади. Кун давомида танлов қатнашчилари ўз лойиҳаларини намойиш этишлари, менторлари билан суҳбатлашишлари ва мутаҳассислар маслаҳатини олишлари мумкин бўлади.
MobiCon конференцияси ташкилотчиси Ledokol Group компанияси. Тадбир бош ҳомийси — Beeline. CLICK, IMG ва «Одноклассники» анжуманнинг ҳомийлари сифатида қатнашмоқдалар. Бош ахборот ҳамкори — Mail.ru Group. Стратегик ҳамкор — UZINFOCOM маркази.
Конференцияда қатнашиш мутаҳассислар (телекоммуникациялар, иловалар яратиш, дастурлаш, рақамли маркетинг, реклама ва PR), унга алоқадор соҳа вакиллари, рақамли хизматлар буюртмачилари, ушбу соҳалар мутаҳассислигида таҳсил олувчи талабалар ва ОАВ вакиллари учун фойдали бўлади.
Рўйхатдан ўтиш талаб қилинади, қатнашиш эса бепул. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди