23:42 / 19.01.2025
24

OpenAI янги o3-mini сунъий интеллект моделини яратишни якунлади

OpenAI янги o3-mini сунъий интеллект моделини яратишни якунлади
OpenAI компаниясининг бош директори Сэм Альтман платформа X орқали o3-mini номли янги интеллектуал сунъий интеллект моделини ишлаб чиқиш якунланганини маълум қилди. Янги модель бир неча ҳафта ичида ишга туширилади. Унинг сўзларига кўра, API ва ChatGPT бир вақтнинг ўзида чиқарилади.

OpenAI декабрь ойида o3 ва o3-mini моделларини "дунёдаги энг ақлли ИИ ечимлари" сифатида танитган эди. Ушбу моделлар ўтган йилнинг сентябрида анонс қилинган o1 моделидан ҳам яхшироқ деб баҳоланмоқда.

Компания o3-mini моделини 2025 йилнинг январь ойи охирига қадар ишга туширишни, кейин эса тўлиқ версияси бўлган o3 моделини тақдим этишни режалаштирмоқда. Ушбу янги авлод ИИ моделлари OpenAI'га янги сармояларни жалб қилиш ва фойдаланувчилар сонини оширишга ёрдам бериши кутилмоқда.

Шунингдек, OpenAI ChatGPT учун янги Scheduled Tasks («Планлаштирилган вазифалар») функциясининг бета версиясини тақдим этди. Бу функция фойдаланувчиларга ўз ишини автоматлаштириш имконини беради. Reuters таъкидлаганидек, ушбу янгилик ChatGPT'ни Siri ва Alexa каби шахсий ёрдамчиларга рақобатчига айлантириши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно