АҚШ Олий суди қарорига мувофиқ, 19 январдан бошлаб TikTok қисқа видеолар хизмати мамлакатда ишлашни тўхтатди. Шу муносабат билан Apple ByteDance компаниясига тегишли бўлган ва App Store’дан олиб ташланган иловалар рўйхатини эълон қилди.
Apple TikTok билан бир қаторда ByteDance компаниясининг бошқа машҳур иловаларини ҳам ўчириб ташлади. Бу иловалар охирги ойларда америкаликлар ўртасида оммалашган эди. Ушбу иловалар рўйхатига қуйидагилар киради: TikTok, TikTok Studio, TikTok Shop Seller Center, CapCut, Lemon8, Hypic, Lark — Team Collaboration, Lark — Rooms Display, Lark Rooms Controller, Gauth: AI Study Companion ва Marvel Snap.
Apple’нинг расмий баёнотида айтилганидек, компания фаолият юритаётган юрисдикциялар қонунларига риоя қилиши шарт. "Чет эллик рақиблар томонидан бошқариладиган иловалардан америкаликларни ҳимоя қилиш қонунига биноан, ByteDance Ltd. ва унинг CapCut, Lemon8 каби қўшимча иловалари АҚШдаги App Store учун мавжуд бўлмайди", — дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, бошқа мамлакатлардан АҚШга келганлар учун ҳам App Store ҳудудий чекловлари туфайли ByteDance иловаларини янгилаш ёки уларда харидларни амалга ошириш имконияти мавжуд эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар