Вилоят ахборот-кутубхона маркази Самарқанд давлат университети билан ҳамкорликда «Самарқанд музейлари» номли янги сайтни ишга туширди. Бу ҳақда «Самаркандский вестник» хабар бермоқда, деб Terabayt.uz ёзмоқда.
Дизайни кишини бефарқ қолдирмайдиган янги сайтдан «Янгиликлар», «Музейлар», «Кўргазмалар», «Виртуал саёҳат» каби бўлимлар ўрин олган. Фойдаланувчилар ўлкашунослик музейи, Садриддин Айний уй-музейи, Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси, Самарқанд давлат университети зоология музейи ва бошқа муассасалар ҳақида тўлиқ маълумот олиши, уларга тааллуқли суратларни томоша қилиши мумкин.
Сайт яратувчилари Регистон ансамбли, Бибихоним масжиди, Улуғбек обсерваторияси, Гўри Амир, Шоҳи Зинда, Оқсарой мақбаралари бўйлаб виртуал саёҳатга таклиф этади. Ушбу бўлимда фотосуратлар 3D шаклида бажарилган бўлиб, бу фойдаланувчиларга қадимий обидаларни янада яққол ҳис этиш имконини беради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»