Хитойнинг Lenovo компанияси Phab 2 ва Phab 2 Plus номли йирик экранга эга фаблетларнинг тақдимотини ўтказди. Terabayt нашрининг қайд этишича, Ҳар иккала модель 6,4 дюймли экран билан жиҳозланган, бироқ Phab 2 Plus версияси стандарт версияга қараганда бир мунча кучли техник параметрларга эга.
Lenovo Phab 2 Plus корпуси магний-алюминий қоришмасидан яратилган, Full HD аниқлигидаги дисплей, 13 МПли қўш камера ва 8 Мпли олд камера билан жиҳозланган. Унга такт частотаси 1,3 ГГц бўлган 8 ядроли MediaTek MTK8783 процессори, 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира ўрнатилган. LTE ва 2 SIM-карта ишини қўллаб-қувватлайди.
Lenovo Phab 2 моделининг корпуси пластикдан ишланган, HD аниқлигидаги дисплей, 13 МПли асосий ва 5 МПли олд камерага эга. Тўрт ядроли MediaTek MTK8735 процессорида ишлайди. Хотира кўрсаткичлари Lenovo Phab 2 Plus билан бир хил.
Иккала смартфонга сиғими 4050 мА/ст бўлган батарея ўрнатилади. Phab 2 версияси 317 доллар, Phab 2 Plus эса 365 доллар нархида ноябрь ойида Россияда сотувга чиқади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди