Кеча сайтимизда Galaxy A5 (2017) моделининг тармоқда чиққан суратларини эълон қилган эдик. Моделнинг ҳозирча қачон тақдим этилиши номаълум. Бироқ А сериядаги қурилмалар ҳақида кундан-кунга янги ахборотлар пайдо бўлмоқда. Мисол учун, бугун Samsung Galaxy A5 (2017) моделининг “акаси” Galaxy A7 (2017) смартфонига қарашли техник параметрлар оммабоп Antutu бенчмаркида кўриниш берди.
Бенчмарк натижаларига кўра, машҳур А сериянинг янги авлодига мансуб Samsung Galaxy A7 (2017) 3 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира билан таъминланади. Terabayt.uz сайтининг ёзишича, унга Mali T830 график адаптерига эга бўлган Exynos 7870 процессори, аниқлиги 16 МП бўлган асосий ва олд камера, Full HD аниқлигидаги 5,5 дюймли Super AMOLED экран ўрнатилади.
Ҳозирча моделнинг қачон тақдим этилиши ноаниқ. Аммо баъзи тахминларга кўра, у 2017 йилнинг бошида сотувга чиқарилиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди