Фото: scmp.com
Шанхайда одамсимон роботларни машқ қилдиришга мўлжалланган Хитойдаги биринчи база очилди, деб хабар беради TiCai Global портал.
«Марказ турли соҳаларнинг роботларини қатор вазифаларни бажаришга ўргатади, олинган маълумотдан эса роботлар интеллекти даражасини кейинчалик оптималлаштириш мақсадида фойдаланиш мумкин», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, дастлаб марказга 100 та сунъий ҳуманоид робот жойлаштирилади. Улар 10 дан ортиқ сценарийдан фойдаланилган ҳолда турли вазифаларга ўргатилади. Олинган маълумотлар сунъий интеллект моделларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи компанияларга тақдим этилади.
Аввалроқ Хитойда югуриш бўйича ўтказиладиган ярим марафонда дунёда биринчи марта роботлар инсонларга жиддий рақиб бўлиши тўғрисида хабар берилганди. Ушбу инқилобий марафон апрел ойида Пекиннинг Даксин туманида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Жами 12 минг иштирокчи 13 мил ёки 21 километр масофани босиб ўтиши керак, улардан фақат учтаси совринларни қўлга киритади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Швейцариянинг Женева шаҳрида сунъий интеллект бўйича Бутунжаҳон форуми доирасида биринчи матбуот анжумани бўлиб ўтган ва унда тўққизта одамсимон робот иштирок этган эди. Ўшанда саволларга жавоб берар экан, роботлар одамлар билан ишлаш ва уларга ёрдам бериш учун яратилганини, одамлар уларга жуда меҳрибон бўлгани учун инсониятга қарши исён қилишни режалаштирмаганини таъкидлаганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар