20:15 / 24.01.2025
7 062

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси сайтлардан фойдаланди? Декабрь рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси сайтлардан фойдаланди? Декабрь рейтинги эълон қилинди
2024-йил декабрь ойида Ўзбекистонда энг кўп ташриф буюрилган веб-сайтлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда биринчи ўринни Google.com эгаллади, унга жами 225,89 миллион марта ташриф буюрилган. Иккинчи ўринда YouTube.com жойлашди, унинг ташрифлари 170,68 миллион га етди. Учинчи ўринни эса Yandex.ru эгаллаб, 46,63 миллион ташриф билан етакчи учликка кирди.

Шунингдек, тўртинчи ўринда янги технологиялар платформаси ChatGPT.com жойлашиб, унга 42,73 миллион марта кирилган. Мазкур кўрсаткич бўйича 77,23% ойлик ўсиш ва 6,261,948,5% йиллик ўсиш қайд этилган. Бу платформага қизиқишнинг кескин ошганини кўрсатади.

Бешинчи ўринда эса Instagram.com жойлашган бўлиб, унга 30,12 миллион ташриф амалга оширилган. Ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг аксарияти мазкур сайтларга тўғридан-тўғри киришни афзал кўрган.

Энг оммабоп сайтлардан яна бири — Telegram.org рўйхатда тўққизинчи ўринда бўлиб, унга 9,1 миллион марта ташриф буюрилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно